14:52 / 03.08.2022
7746

Йил бошидан буён қалбаки пул ясаш ва ўтказиш билан боғлиқ 23 та жиноят фош этилди

Жорий йил ўтган даврида хорижий валюта қимматликларини ноқонуний муомалага киритилиши бўйича 245 та қонунбузарлик ҳолати аниқланди.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабарига кўра, уларнинг натижаси бўйича 167 та жиноий ҳамда 78 та маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар қўзғатилган.

Ҳуқуқбузарлардан давлат фойдасига 433,2 минг АҚШ доллари, 1,1 млн Россия рубли, 702,2 минг қозоқ тенгеси ва 1,2 млрд сўм ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

Қалбаки пул ясаш ва ўтказиш билан боғлиқ 23 та жиноят фош этилиб, 135 млн сўмлик ҳамда 53,2 минг АҚШ долларлик қалбаки банкнотлар эркин муомалага киритилиши олди олинган.

Қимматбаҳо металлар ва табиий қимматбаҳо тошларни қонунга хилоф муомаласи билан боғлиқ 8 та жиноят фош этилиб, ҳуқуқбузарлардан 730,2 млн сўмлик 4,6 кг қимматбаҳо металлар ва табиий қимматбаҳо тошлар ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

Маълум қилинишича, 2018 йил 1 январь ҳолатига республикада 1 638 та валюта айирбошлаш шохобчаси фаолият юритган бўлса, ҳозирги кунга келиб улар сони 3 970 тани, шундан валюта айирбошлаш банкоматлари сони 1 880 тани ташкил этмоқда.

Жорий йил ўтган 6 ойида республикада 251 та валюта айирбошлаш шохобчаси ва 343 та валюта айирбошлаш банкомати ишга туширилган.

Хорижий валютани банк пластик карталари ҳамда банк мобил иловалари орқали ҳам конвертация қилиш имкониятлари яратилган.   

Top