11:10 / 08.08.2022
3083

Ўзбекистонда ОИВ, гепатит, сил ва бошқа инфекцияларни аниқлаш учун тест тизимлари ишлаб чиқарилиши мумкин

Жорий йил 7 август куни бош вазир ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев бошчилигидаги ҳукумат комиссияси Тошкент вилоятида ўз ишини давом эттириб, бир қатор йирик инвестиция лойиҳаларига ташриф буюрди.

Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

Ташриф йўналиши бўйлаб биринчи бўлиб тиббиёт, ветеринария ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳалари учун биотехнологик маҳсулотларни ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган «Росса» МЧЖ компанияси кўздан кечирилди

Лойиҳани амалга ошириш учун 5 млн доллардан ортиқ маблағ жалб қилинди. Бу ерда замонавий ускуналар ўрнатилди ва тажрибали мутахассислар ишламоқда. 2021-2022 йиллардаги пандемия даврида компания СЭС эҳтиёжлари учун ковид ташхисини қўйиш учун 3,8 млн ПЗР-тести етказиб берди. 

Ҳукумат комиссияси аъзоларига компания янги ишланмалари, жумладан ОИВ, B ва C гепатитлари, одам папиллома вируси, сил, герпес ва бошқа инфекцияларни аниқлаш учун ПЗР-тест тизимлари тақдим этилди.

Тадбиркорлар билан бўлиб ўтган мулоқотда бизнес учун долзарб масалалар кўтарилди, фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳасини янада ривожлантириш бўйича конструктив ғоялар билдирилди. 

Top