07:25 / 09.08.2022
6390

Ўзбекистон ва Беларус автоташувлар бўйича рухсат бериш тизимини бекор қилмоқчи

Ўзбекистон ва Беларус юкларни халқаро автомобил ташувларини амалга оширишда рухсат бериш тизимини бекор қилиш устида иш олиб боришга келишиб олди.

Бу ҳақда Беларус транспорт вазирлиги матбуот хизмати халқаро автомобил ташувлари бўйича Беларус-Ўзбекистон комиссияси йиғилиши якунлари бўйича хабар берди.

Томонлар, шунингдек, транспорт соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилдилар, 2022-2023 йилларга мўлжалланган халқаро ташувларга рухсатномалар сони аниқлаштирилди.

Бундан ташқари, Беларус ташувчилари учун 6000 та «икки томонлама ва транзит» ва 4000 та «учинчи мамлакатларга/ мамлакатлардан» миқдорида қўшимча Ўзбекистон рухсатномаларини ажратиш бўйича келишувга эришилди.

Top