Ўзбекистон | 08:39 / 26.04.2024
3211
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон аэропортларидаги шифокор ва қутқарувчилар Беларусда ўқитилди

Ўзбекистон аэропортларининг 21 нафар шифокор ва қутқарувчилар гуруҳи Беларусда авиация тиббиёти ва авария-қутқарув ва қидирув-қутқарув ишлари бўйича тренингда қатнашди. 

Жорий йилнинг 15-22 апрель кунлари Беларусда Ўзбекистон халқаро аэропортларининг қидирув-қутқарув ва тиббиёт ходимларидан ташкил топган гуруҳи халқаро ICAO талабларига мувофиқ авиация тиббиёти ҳамда авария-қутқарув ва қидирув-қутқарув ишларини олиб бориш бўйича тренингда қатнашди.

Машғулотлар Беларус Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Фуқаро муҳофазаси университети ҳузуридаги ёнғин хавфсизлиги ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш халқаро ўқув марказида бўлиб ўтди. Ўзбекистон аэропортларининг 21 нафар ходими, жумладан соғломлаштириш марказлари раҳбарлари ва шошилинч тиббий ёрдам бўлимлари раҳбарлари авиация тиббиёти асослари, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, фуқаролик авиациясида психология, физиология ва санитария асослари ва бошқа йўналишлар бўйича ўқитилди.

Ўзбекистонлик ҳамкасблар учун ўқув майдонларида комплекс машғулотлар, тиббиёт симуляция марказида ўқув машғулотлари, Минск миллий аэропортидаги соғлиқни сақлаш марказлари ва қидирув-қутқарув гуруҳларига ташриф ҳамда Беларус Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Авиация давлат авиация қутқарув институтида ўқув машғулотлари ташкил этилди. 

Мавзуга оид