13:26 / 10.08.2022
10600

“Боламнинг дардига даво излаб мусофирчиликдамиз”: 5 ёшли Жасмина яшашни истайди

Жасмина 5 ёшга тўлди, аммо шу беш йилнинг ҳар бир дақиқасини машъум жигар циррози хасталиги билан курашиб ўтказяпти. Ота-онаси уни даволатиш учун кўрсатмаган шифокорлари қолмаган. Йиллар давомида оғир касаллик туфайли оиланинг бор топгани муолажаларга сарфланди.

“Чора ахтариб қизимни олиб Ҳиндистонга келган эдик. Бу ерда жигар кўчириш операцияси орқали болам тузалиши мумкинлигини айтишди. Лекин моддий шароитимиз бу амалиёт учун тўланадиган пулни топишга етмайди. Ўзбекистонда 10 ойлик чақалоғим инсулт сабабли тўшакка михланган бувисининг қўлида қолган. Турмуш ўртоғим оддий ишчи. Шу боламнинг дардига даво излаб шу ерларга келганмиз”, - дея зорланади Жасминанинг онаси Насиба Дурдиева.

Беш йиллик даволанишлардан оиланинг тинкаси қуриган. Яхшиларнинг ёрдамида Ҳиндистонга кетган она-бола бир ойдан бери операцияга тайёргарлик кўришмоқда. Аммо уларда операция учун керакли маблағ йўқ. Қизалоқнинг дарддан фориғ бўлиши учун яна 18 минг АҚШ доллари миқдорида маблағ керак.

UzCard: 8600 0610 4682 7589 онаси Насиба Дурдиева номида

HUMO: 9860 0801 6508 8305 онаси Насиба Дурдиева номида

Манзил: Қорақалпоғистон республикаси, Тўрткўл тумани, Чиноз кўчаси 7 уй.

Мавзу
Хайрия акцияси
KUN.UZ сайти ёрдамга муҳтож инсонларга кўмак бериш нияти билан қатор хайрия акцияларини ташкил этиб келмоқда.
Барчаси
Top