16:44 / 10.08.2022
9606

Қозоғистондан Ўзбекистонга 45 млн долларлик АИ-95 бензинини олиб киришга уриниш аниқланди

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида Молиявий мониторинг агентлигининг Павлодар вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Қозоғистонда ишлаб чиқарилган АИ-95 русумли бензинни Ўзбекистонга ноқонуний олиб киришга уринишнинг олди олинди.

Фото: Казинформ

Бу ҳақда Қозоғистон Молиявий мониторинг агентлиги матбуот хизматига таяниб, «Казинформ» хабар берди.

«Антидетонация ёнилғи қўшимчаси ниқоби остида 280 тонна, салкам 90 млн тенгелик бензин юкланган 5 та вагон-цистерна ушланди. Мутахассислар хулосасига кўра, темирйўл цистерналаридан олинган намуналар К-4 экологик синфидаги АИ-95 бензинидир. Маълум бўлишича, шартнома шартларига кўра, жами чет эл компанияси фойдасига мамлакатдан 45 млн долларлик 50 минг тонна маҳсулотни олиб чиқиб кетиш режалаштирилган эди», — дейилади хабарда. 

Ҳозирда тергов давом этмоқда.

Top