09:59 / 13.08.2022
3425

Ўзбекистонда хорижда доимий яшовчилар билан 1,4 мингга яқин никоҳ рўйхатга олинди

Ўзбекистонда жорий йил биринчи ярмида хорижий мамлакатларда доимий яшовчи фуқаролар билан 1,4 мингга яқин никоҳ рўйхатга олинди.

Фото: Kun.uz

Жорий йил январь-июнь ойлари давомида Ўзбекистонда 108 918 та никоҳ қайд этилган бўлса, улар 1362 таси хорижий мамлакатларда доимий яшовчи фуқаролар билан тузилган никоҳлардир.

Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, бу кўрсаткич ўтган йил шу давридагига нисбатан 326 тага камайган.

2022 йил 1 июль ҳолатига 50 ёш ва ундан катта ёшда никоҳ қурганлар сони 4 106 тани ташкил этган. Шундан аёллар – 822 нафар, эркаклар – 3 284 нафарга тенг.

Бундан олдин июл ойида қайси ҳудудда энг кўп никоҳ қайд этилгани маълум қилинганди. 2022 йил июл ойида республика бўйича жами 24 195 та никоҳ ҳолатлари қайд этилган. Ҳудудлар кесимида тузилган никоҳлар сони бўйича Самарқанд вилояти етакчилик қилмоқда – 3138 та ҳолат.

Top