Ўзбекистон | 07:09 / 20.04.2024
1325
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Шайхонтоҳур туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

Фото: Прокуратура департаменти

Унда, “К-Ў.” МЧЖга қарашли ўқув маркази ходими С.А. фуқаро Ш.Б.ни Корея давлатига боришда талаб этиладиган ишчи виза учун ўтказиладиган Корейс тили имтиҳонидан танишлари орқали ўтказиб бериши эвазига 10 000 АҚШ долларини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид