07:48 / 15.08.2022
10147

Ҳуқуқ-тартибот идоралари Фарғона «тилла» бозори ёнидаги можарога муносабат билдирди

Ижтимоий тармоқларда Фарғонада жанжаллар уясига айланиб қолган норасмий тилла бозори ҳақида видеoхабар тарқалди. Фарғона вилояти ИИБ томонидан ҳолат ўрганиб чиқилди. 

Видеодан кадр

Фарғона шаҳар Бозорбоши ва Саноат кўчалари кесишмасидаги пиёдалар йўлаги икки четида 10 га яқин заргарлик дўкони қўйилган. Шу жой яқинида МЧЖга қарашли ошхона фаолият олиб боради. Ошхона Бозорбоши кўчаси томонидан кириш чиқиш эшиги зинаси ўнг томонида 2 та кўчма заргарлик дўкони қўйилган. Ушбу ошхона ва дўкон эгалари дўконни бошқа жойга кўчириш масаласида мунтазам тортишиб келган.

Жорий йил февраль ойида ҳам ошхона ва заргарлик дўкони эгалари ўртасида оғзаки жанжал келиб чиққани сабабли, профилактика инспекторлари томонидан 6 нафар шахсга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 183-моддаси тартибида ҳужжатлар расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар ЖИБ Фарғона шаҳар судига юборилган. 

Жорий йил 10 август куни вилоят ИИБ 102 рақамига фуқаро А.Г. мурожаат қилиб, юқоридаги манзилда Т.М., С.К. унга тегишли савдо дўконини ўзбошимчалик билан бузиб юбораётгани сабабли қонуний чора кўришни сўраган. Чақирувга асосан профилактика инспектори ҳодиса жойига етиб бориб, ҳолат юзасидан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилган ҳамда етказилган зарарни аниқлаш мақсадида баҳолаш экспертизаси тайинланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда

Top