13:03 / 16.08.2022
9565

Банкоматларга жойлаштириш учун ажратилган пулларни ўзлаштирган собиқ банк ходимлари аниқланди

Банкоматларга жойлаштириш учун ажратилган нақд пулларни ўзлаштирган собиқ банк ходимлари аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Булоқбоши тумани бўлими томонидан АТ “Халқ банки” Андижон вилоят филиали мурожаатига асосан терговга қадар текширув ўтказилган.

Унда, АТ “Халқ банки” Булоқбоши филиали кассири ҳамда бухгалтер назоратчиси вазифаларида ишлаган И.М. ва Ш.Ш. жорий йил 16-25 июль кунлари ўзларига бириктирилган учта банкоматга нақд пулларни жойлаштириш вақтида жами 111 млн сўмни ўзлаштириб олгани аниқланган.

Текширув давомида етказилган зарар тўлиқ қопланиши таъминланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодекси 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Top