17:31 / 17.08.2022
13435

«Сўғдиёна» Тожикистон клубини йирик ҳисобда мағлуб этиб, ОФК кубоги кейинги босқичига йўлланма олди

Фото: Сўғдиёна

ОФК кубоги Марказий минтақа финали доирасида «Сўғдиёна» Тожикистонда «Хўжанд» меҳмони бўлди.

Хўжанддаги «Мустақилликнинг 20 йиллиги» стадионида кечган бир ўйиндан иборат плей-офф учрашувида Жиззах клуби Сўғд вилояти жамоасини осонлик билан мағлуб этди.

Учрашувнинг 13 ва 21-дақиқасида 39 ёшли Жасур Ҳасанов дублга эришиб, устунликни вакилларимиз томонга оғдирган бўлса, 29-дақиқада Виталий Денисовнинг узатмасидан кейин Норхонов фарқни йириклаштирди – 3:0.

Иккинчи бўлим якунида эса захирадан майдонга тушган Шавкат Саломовнинг чиройли узатмасини Жавоҳир Қаҳрамонов 4-марта рақиб дарвозасига жойлади – 4:0.

Шу тариқа, «Сўғдиёна» кейинги босқичда Ҳонгконгнинг «Истерн» клубига қарши майдонга тушади. Учрашув сентябрь ойида ўтказилади. 

ОФК кубоги плей-офф баҳси. Марказий минтақа финали.
«Хўжанд» (Тожикистон) - «Сўғдиёна» (Ўзбекистон) – 0:4 (0:3)

Ҳакам: Ким Хи Гон (Жанубий Корея)
Голлар: Жасур Ҳасанов 13, 21, Шоҳруз Норхонов 29, Жавоҳир Қаҳрамонов 79.
«Хўжанд»: 50. Шоҳрух Қирғизбоев, 5. Фирдавс Абдусалимов, 7. Элчибек Рашидбеков, 8. Эҳсон Бобоев, 18. Далер Ёдгоров, 19. Сергей Гаранжа, 20. Самандар Очилов, 21. Фирдавс Чакалов, 62. Жаҳонгир Эргашев, 73. Алишер Баротов, 97. Сергей Цканьян.
Захира: 16. Сўҳробхўжа Юсупов, 2. Парвиз Иззатшоев, 9. Фируз Холматов, 11. Жумабой Каримов, 14. Тохир Маладўстов, 15. Акбар Мадминов
«Сўғдиёна»: 27. Милан Митрович, 2. Сардор Қулматов, 6. Искандар Шайқулов, 10. Шохруз Норхонов, 11. Жасур Ҳасанов, 12. Хислат Халилов, 19. Жавоҳир Қаҳрамонов, 26. Виталий Денисов, 31. Лука Чермел, 77. Даниел Насриддинов, 93. Марко Колакович 
Захира: 1. Ширинбой Абдуллаев, 3. Диан Талхатов, 5. Аюбхон Нўъманов, 17. Ҳусниддин Ғофуров, 20. Баҳодир Насимов, 28. Самандар Мавлонқулов, 29. Азамат Юнусов, 32. Нодир Соҳибов, 39. Шавкат Саломов.

Top