20:41 / 20.08.2022
21775

Дунай дарёси қуриши натижасида Иккинчи жаҳон уруши даврида чўкиб кетган кемалар қолдиқлари кўриниб қолди

Дарёнинг Сербиядаги Прахов райони ҳудудидан ўтган қисмида 20та ҳарбий кема қолдиқлари аниқланган.

Фото: Reuters

Европадаги Дунай дарёси қуриши натижасида Иккинчи жаҳон уруши даврида чўкиб кетган кемалар кўриниб қолди, деб ёзади Reuters.

Агентлик хабарига кўра, Дунайнинг Сербиядаги Прахов райони ҳудудидан ўтган қисмида 20та ҳарбий кема қолдиқлари аниқланган.

Қайд этилишича, бу кемалар 1944 йилда Германия қўшинлари чекинаётган вақтда чўкиб кетган.

Кемаларда портловчи моддалар қолган бўлиб, уларни йўқ қилиш учун 29 миллион евро керак бўлади.

Дунай дарёси қуришига Европада кузатилаётган рекорд даражадаги жазирама ва қурғоқчилик сабаб бўлди. 

Top