19:25 / 29.08.2022
7978

Жиззахда МИБ ходимини дўппослаб жароҳат етказган ота-болага жиноят иши қўзғатилди

Қарздор ва унинг ўғли давлат ижрочисининг қонуний фаолиятига қаршилик кўрсатган. Сўнг ходимни ҳақорат қилиб, унинг турли соҳаларига уриб-тепиб, тан жароҳати етказган.

Бош прокуратура матбуот котибининг хабар беришича, 2022 йил 25 август куни МИБ Арнасой тумани бўлими давлат ижрочиси иш юритувидаги қарздор Т.Т.дан давлат фойдасига 3,5 миллион сўм давлат божини ундириш учун қарздорнинг яшаш хонадонига борган.

Ходим ижро ҳаракатларини амалга ошириши вақтида қарздор ва унинг ўғли давлат ижрочисининг қонуний фаолиятига фаол қаршилик кўрсатиб, уни ҳақорат қилиб, турли соҳаларига уриб-тепиб, тан жароҳати етказишган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 140-моддаси (Ҳақорат қилиш) ва 219-моддаси (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ, Бахмал туманида МИБ ходими ижро ҳаракатларини амалга ошираётган чоғда қарздор фуқаро уни пичоқлаб тан жароҳати етказганди.

Top