07:50 / 30.08.2022
2599

Ўзбекистонда 2022 йил учун ЯИМ реал ўсиш суръати 5,77 фоиз даражасида прогноз қилинди

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази 2022 йил учун ЯИМ реал ўсиш суръатини 5,77 фоиз даражасида прогноз қилмоқда.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази 2022 йил учун ЯИМ прогнозларини батафсил катта маълумотлар оқимига асосланган янги ёндашув (ноукастинг) ёрдамида ҳисоблаб чиқди.

20 тоифадаги 250 га яқин ҳафталик Google қидирув натижалари, алоҳида маҳсулотлар учун нархлар сметалари (олтин ва нефт нархлари ўзгариши) ҳамда ялпи импорт ва захираларнинг асосий кўрсаткичларига асосланиб ҳафталик Ўзбекистон ЯИМ прогнози тузилди.

ЯИМ динамикаси ҳафталик прогноз кўрсаткичларини жамлаган ҳолда, 2022 йил 1-ярмида 2021 йил 1-ярмига нисбатан иқтисодий ўсиш тахминий кўрсаткичлари 4,99 фоизни ташкил қилди.

2022 йил учун ЯИМ реал ўсиш суръати 5,77 фоиз даражасида прогноз қилинмоқда.

Top