09:20 / 30.08.2022
5152

Ўзбекистонда ДХШ асосида IT платформани ишга тушириш режалаштирилмоқда

ТИВда вазирлик марказий аппарати ва хориждаги дипломатия ваколатхоналар фаолиятига замонавий IT-технологияларни жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.

Фото: Dunyo

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов ахборот-коммуникация технологиялари бўйича бир гуруҳ ёш мутахассислар билан учрашув ўтказди.

Соҳа вакиллари ўз фаолияти ҳақида маълумотларни тақдим этиб, лойиҳалар тақдимотини ўтказди.

Интерактив мулоқот давомида ТИВ марказий аппарати ва хориждаги дипломатик муассасалар фаолиятига замонавий IT технологияларни жорий этиш, дипломатия соҳасида, консуллик-ҳуқуқий хизматлар кўрсатишда сунъий интеллект имкониятларидан самарали фойдаланиш, Big Data’ни сақлаш ва қайта ишлаш, АКТ соҳасидаги халқаро ҳамкорликни фаоллаштириш муҳокама қилинди.

Давлат-хусусий шериклик асосида қўшма IT платформа яратиш масаласини ишлаб чиқиш бўйича келишиб олинди. Мазкур платформа асосий мақсади ўзаро фикр ва тажриба алмашиш, шунингдек рақамлаштириш соҳасида аниқ амалий таклифларни ишлаб чиқишдан иборатдир.

Top