12:49 / 31.08.2022
11822

“Онам менга ўз буйрагини берди” — бир кўз, бир буйрак билан яшаётган йигит қисмати

Сурхондарёлик оилада вояга етган Санжар Норқуловга бундан 14 йил аввал буйрак етишмовчилиги ташхиси қўйилган. Шундан бери касаллик билан курашиб келаётган оила аъзолари қўлларидан келган барча имкониятни ишга солишди. Диализ муолажалари билан яшаб келаётган 35 ёшли йигит буйрак кўчириш амалиётини бошдан кечирди: онаси унга ўз буйрагини берди. Ўтказилган операциядан сўнгги парвариш даври ҳам ҳамма нарсасини сотиб бўлган ночор оила учун машаққатга айланган. Она ва ўғил анча муддат давомида олинадиган муолажалар учун керакли дори-дармонларни олишмаса уларнинг саломатликлари ёмонлашиши мумкин.

Ўғлининг ҳаёти учун ўз жонини хатарга қўйган она унинг соғайишидан умидворлигини айтади: “14 йилдан бери кам еб, кам ичсам ҳам шу боламнинг ҳаёти учун курашиб келяпман. Олти фарзанд тарбияладим, лекин биргина шу ўғлим 35 га кирсаям касаллик туфайли ҳали оила қуролмади.

Ака-укалари ёрдам беришади, биз пенсия оламиз. Лекин етказиб бўлмаяпти. Тўлиқ тикланишимиз учун ҳар ойда Сурхондарёдан Тошкентга келиб даволаниб кетяпмиз. Ҳар ойда 5 миллионлик дорилар оламиз”.

“Гемодиализ олаётганимда қон томирлардаги зўриқиш сабаб бир кўзимдан ҳам айрилдим. Менга бир буйрагини берган онам ҳам яримжон бўлиб қолди. Унинг саломатлигидан ҳам хавотир оламан. Ҳозир бир кўз, бир буйрак билан яшаяпман. Лекин ҳали ҳаётдан умидларим кўп”, — дейди Санжар.

Она ва бола энг оғир операцияни ўтказишган, лекин бундан кейин омон қолишлари учун давомли муолажалар, дори-дармонлар учун анчагина маблағ зарур. Бошидан ўтган синовларга қарамай умиди сўнмаган, ҳаётини яхшилашга уринаётган йигит ва унинг жонбахшида онаси учун ёрдамимизни аямайлик.

Санжар Норқуловга оид маълумотлар:

Uzcard: 8600 0609 9322 0715 онаси Самия Тангриқулова номида

Манзил: Сурхондарё вилояти, Бойсун тумани, Кучкак маҳалласи, Хардури кўчаси 168-уй.

Мавзу
Хайрия акцияси
KUN.UZ сайти ёрдамга муҳтож инсонларга кўмак бериш нияти билан қатор хайрия акцияларини ташкил этиб келмоқда.
Барчаси
Top