09:00 / 01.09.2022
6173

Asialuxe Travel Travel World Group билан ҳамкорликда куз-қиш мавсумидаги Чехия томон саёҳатларни бошлайди

Фото: Travel World Group

Asialuxe Travel Travel World Group билан ҳамкорликда куз-қиш мавсумидаги Чехия томон саёҳатларни бошлайди. Ширкатлар Чехияга тўғридан-тўғри парвозлар амалга ошириш, меҳмонхона ва виза кўмагини таклиф қилади. Миллий туроператор Asialuxe Travel ва Travel World Group барча ватандошларни мустақиллигимизнинг 31 йиллиги билан табриклайди. Шу муносабат билан ўзингиз ва яқинларингизга Прага, Карлово Вари, Марианске Лазне каби Чехиянинг илиқ курортларига унутилмас саёҳат совға қилишни таклиф қилади. Нега айнан Прага?

Узоқ йиллардан бери Чехия саёҳатчиларнинг севимли йўналиши бўлиб келади. Оловранг томлар шаҳри – Прага аввало ақл бовар қилмас манзараларга бой. Қадимий тарихи, жозибали архитектураси, мавҳумлик ва ўзига хослиги билан Чехия шаҳарларининг муҳити саёҳатчиларни ўзига тортаверади. 

Чехияда тиббий туризм қандай?

Чехия пойтахти бўйлаб узоқ пиёда экскурсиялар курортлардаги шифобахш муолажалар билан қўшилиб, кузги ва қишки таътил учун айни муддао бўлади. Бундай таътил ота-оналар учун муносиб ҳадя бўлишига ишончимиз комил. Ахир Карлово Вари ва Марианске Лазненинг юқори сифатда хизмат кўрсатиши, пухта тиббий кўриклари ва муолажалари меҳмонларга хотиржамлик, ғамхўрлик ҳисларини беради. Чехия орқали Европанинг бошқа шаҳарларига бориш мумкинми?

Қолаверса, Прага орқали ҳар бир турист ўзига хос имкониятни қўлга киритади, яъни улар Прага орқали муҳаббатга тўла Франция, меҳмондўст Италия, жазирама Испания, замонавий Германия ва ҳашаматли Швейцария томон евротурга чиқишлари мумкин. Натижада, саёҳатчиларимиз бетакрор архитектура ва машҳур қадамжолар гувоҳи бўлишади ва Европа ошхонасининг мазали намуналарини татиб кўришади. Шенген визаси-чи?

Бошқа мамлакатлар каби Чехияда ҳам виза чекловлари бор. Лекин Asialuxe Travel ва TWG тўғри парвозлар ва меҳмонхоналардан ташқари виза кўмагини ҳам таклиф қилади. Ҳар бир саёҳатчининг бутун тур давомида алоқада бўлувчи менежери бўлади ва визага доир барча саволларга жавоб беради.

Тўғри рейслар қачон амалга оширилади?

Asialuxe Travel ва TWG Прага гўзалликларидан баҳраманд бўлишингиз учун ҳар якшанба Тошкент – Прага – Тошкент йўналишида қулай, тўғридан-тўғри рейсларни Uzbekistan Airways авиакомпанияси қанотларида амалга оширади.

Нархлар қандай бўляпти?

Asialuxe Travel ва TWG Прагага ҳафталик комплекс тур пакетлар бир киши учун 15,4 млндан, Карлово Варига эса 20,3 млндан бошланади. Виза учун тўлов алоҳида амалга оширилади. Нархлар билан бафуржа танишиш, парвоз ва йўналишлар ҳақида батафсил маълумот олиш учун Asialuxe Travel ёки Travel World Group сайтига ташриф буюришингиз ёки (+998) 71−201−77−77 +998908165000 +99878 1409898 рақамларига қўнғироқ қилишингиз мумкин.

“Эрта банд қилиш” тизими билан саёҳат янада арзонроқ, кутиш эса ёқимлироқ бўлади. 

Сайтлар: asialuxe.uz , www.travelwg.uz

Telegram: t.me/asialuxe t.me/travelwgg

Telegram гуруҳ: t.me/my_asialuxe

Қайноқ турлар Telegram: t.me/asialuxehottours

Қайноқ турлар Telegram ўзбек тилида: t.me/asialuxe_qaynoqtur

Facebook: fb.com/asia.luxe.travel , fb.com/twguz

Instagram: @asialuxe.travel, @travelwg.uz

Реклама ҳуқуқлари асосида

Top