09:03 / 02.09.2022
2292

Миллий гвардия томонидан нечта таълим муассасалари қўриқланаётгани маълум қилинди

Республика бўйлаб янги ўқув йили бошланиш арафасида Миллий гвардия «Қўриқлаш» бўлинмалари томонидан Олий ва ўрта махсус таълим, ўрта таълим, мактабгача таълим муассасалари хавфсизлиги ўрганилди, техник қўриқлаш воситалари созлиги текширувдан ўтказилди. 

Миллий гвардия хабарига кўра, бугунги кунда «Қўриқлаш» бош бошқармаси томонидан 10 297 та таълим муассасалари қўриқлаб келинмоқда.

Қайд этилишича, улар орасида 5398 та умумтаълим мактаблари ва 656 та олий ва ўрта махсус таълим муассасалари бор.

Бундан ташқари, 3959 та мактабгача таълим муассасалари ҳамда 284 та талабалар ётоқхоналари техник қўриқловга олинган.

Top