Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентдаги «Эски Жува» бозорида Миллий гвардия сохта ходими қўлга олинди
Пойтахтдаги “Эски Жува” бозорида жамоат тартиби ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлашга жалб қилиниб хизмат вазифасини ўтаётган Миллий гвардия ходимлари томонидан сохта ходим қўлга олинди.
Фото: Миллий гвардия
Жорий йилнинг 17 март куни соат 13:05 ларда пойтахтнинг “Эски Жува” бозори ҳудудида хизмат вазифасини ўтаётган Миллий гвардия ходимларининг сергаклиги туфайли ушбу бозорда Миллий гвардиянинг дала кийимида юрган нотаниш шахс қўлга олинди.
Олиб борилган дастлабки суриштирув ишлари давомида, ўзини Миллий гвардия ходимиман деб юрган ушбу шахс, аслида Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида яшовчи 27 ёшли фуқаро М.А. экани аниқланган.
Қайд этилишича, у Тошкент шаҳар 1-сонли руҳий асаб касалликлари диспансерида рўйхатда туради.
Ушбу фуқаро Шайхонтоҳур тумани ИИБ масъул ходимларига топширилиб, сохта гувоҳнома ва ҳарбий кийим-кечаклари олиб қўйилган.
Мавзуга оид
15:46 / 17.01.2026
Автомобил бозорида динамика: Тошкент шаҳрида савдо камайган
14:11 / 17.01.2026
Captiva’нинг омадсиз қайтиши, бозори чаққон Yuan Up ва Sonet. Ўзбекистон автомобил бозори қандай ўзгаряпти?
20:05 / 23.12.2025
“Ҳокимлар ваъдасига ишониб сарсон бўлдик” – Риштонда тадбиркорлар буюм бозорини тиклаб беришларини сўрамоқда
12:21 / 22.12.2025