11:47 / 07.09.2022
4619

ФВВ ёзда неча киши чўкиш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисага учраганини маълум қилди

Жорий йил ёз мавсумида 142 нафар фуқаро чўкиш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар туфайли вафот этган.

АОКАда бўлиб ўтган брифингда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари ўринбосари Самандар Ҳикматуллаев сувда чўкиш билан боғлиқ ҳодисалар олдини олиш борасидаги профилактик тадбирлар ҳақида маълумот берди.

Бахтсиз ҳодисалар 51 ҳолатда чўмилиш тақиқланган, рухсат этилмаган, чўмилиш учун шароит бўлмаган, хавфли сув ҳавзаларида чўмилганлик оқибатида, 85 ҳолатда эса эҳтиётсизлик натижасида юзага келган. 

Маълум қилинишича, ушбу чўкканлар 45,3 фоизи вояга етмаганлар ҳиссасига тўғри келади. 

Эҳтиётсизлик оқибатида юзага келган 85 киши чўкиши дарёлар, каналлар ҳамда ариқлар устидаги сув, газ, чиқинди оқова сув қувурларидан йўлни қисқартириш мақсадида кўприк сифатида фойдаланиб ўтиши ҳамда сув ҳавзалари қирғоқ бўйларида хавфсизлик қоидаларига риоя этмагани сабабли юз берган.

Top