Ўзбекистон | 13:02 / 09.06.2022
10033
1 дақиқада ўқилади

Ўқувчиларнинг ёзги таътил тадбирлари ва оромгоҳлар учун 100 млрд сўмдан зиёд маблағ йўналтирилади

Халқ таълими вазирлиги ҳузурида “Ёз-2022” штаби ташкил этилди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Лайло Рустамова маълумот берди.

Фото: Zomin Sunrise

Қайд этилишича, 205 та стационар оромгоҳда фаолият юритиш учун жами 4 683 нафар педагог кадрлар рўйхати шакллантирилиб, улар махсус ўқув дастурлари асосида ўқитилди.

Жорий йилги ёз мавсумида жами 1 131 та оромгоҳ (205 та стационар ва 926 та соғломлаштириш майдончаси) фаолият кўрсатиб, уларда 297 441 нафар болалар дам олиши режалаштирилган.

Маълум қилинишича, мавсум давомида болаларнинг оромгоҳларда дам олиши ва соғломлаштириш тадбирлари учун жами 100 млрд сўмдан зиёд маблағ йўналтирилади.

8 июнь ҳолатига 533 та таълим муассасасида соғломлаштириш майдончалари ташкил этилган бўлиб, уларда 47 840 нафар болалар дам олмоқда.

Соғломлаштириш майдончаларида турли ривожлантирувчи компьютер ўйинлари, тасвирий санъат, ментал арифметика каби тўгараклар фаолияти йўлга қўйилган, кинозаллар ташкил этилиб, болаларга мўлжалланган кино ва мультфильмлар намойиш этилмоқда, болалар учун сунъий сузиш ҳавзалари ҳам ташкил этилган.

Мавзуга оид