07:27 / 15.09.2022
10257

Имомали Раҳмон Ўзбекистонга келди. Уни Абдулла Арипов кутиб олди

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон 15 сентябрь куни Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этиш учун Самарқанд шаҳрига келди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Халқаро аэропортда олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Сўнг Тожикистон раҳбари Ҳазрати Хизр ёдгорлик мажмуасига ташриф буюриб, биринчи президент Ислом Каримов қабрига гул қўйди.

Мавзу
Самарқандда ШҲТ саммити
15–16 сентябр кунлари Самарқанд шаҳрида Шанҳай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммити ташкиллаштирилади.
Барчаси
Top