16:00 / 16.09.2022
19159

Изюмдаги вайронгарчиликлар ва етти ойлик айрилиқдан кейинги учрашув. Уруш суратлари

Украина қуролли кучлари томонидан озод этилган Изюм ҳудудида 15 сентябр куни тинч аҳоли вакиллари ва украин ҳарбийлари кўмилган оммавий қабр топилди. Украина полицияси бу ерга тахминан 440 киши дафн этилганини маълум қилган. Донецк областида россияликларнинг сўнгги зарбалари вақтида, маҳаллий расмийларга кўра, беш киши ҳалок бўлган. Белгород области губернатори Вячеслав Гладков Россиянинг Валуйки шаҳри украин ҳарбийлари томонидан ўққа тутилгани ва бир киши ҳалок бўлганини маълум қилди.

Қуйида 15 сентябр, урушнинг 204-кунида Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.

Украина армияси томонидан озод этилган Изюм манзаралари

Қарши ҳужум вақтида озод этилган Изюмдаги вайронгарчиликлар. Шаҳар апрел ойи бошида Россия қўшини томонидан босиб олинганди. Украина қуролли кучлари сентябр ойи бошида шаҳар устидан назоратни қайтариб олди.
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
Украин армияси жангчилари танкларда Изюм бўйлаб кетмоқда.
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
Изюмлик оиланинг етти ойлик айрилиқдан кейинги учрашуви.
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
Изюмда яшовчи 73 ёшли киши вақтинча яшаш жойига ўтин ташимоқда. Ўтин иситиш ва овқат тайёрлаш учун керак бўлади.
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
Шаҳарда ўққа тутилган турар жой бинолари.
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
Шаҳар Россия истилосидан озод этилгач, тинч аҳоли вакиллари ва украин аскарлари кўмилган оммавий қабр топилди. Харкив области полицияси тергов бошқармаси бошлиғи Сергей Болвинов Sky News телеканалига берган интервьюсида бу ерга 440 нафарга яқин одам кўмилганини айтган. «Россия ҳамма жойда ўлим келтирган. Ва бунинг учун жавоб бериши керак. Дунё Россияни бу уруш учун ҳақиқий жавобгарликка тортиши лозим», — деди Володимир Зеленский тунги видеомурожаатида ушбу қабр бўйича хабарни шарҳлар экан.
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA

Россияликларнинг Балаклиядаги базасига HIMARS орқали йўлланган зарба оқибатлари 

Харкив областининг Балаклия шаҳрида Россия кучлари ҳарбий техникалар учун гараж сифатида фойдаланиб келган база Украин армияси зарбасидан яксон бўлди. Ҳужум Украина Ғарб давлатларидан олган HIMARS баравар ўт очиш реактив тизимлари орқали амалга оширилгани тахмин қилинмоқда. Россия фойдаланаётган совет тизимлари («Град», «Ураган» ва «Смерч») билан таққослаганда, HIMARS юқори аниқлик, тезда қайта ўқланиши ва нисбатан мустаҳкам ҳимояси билан фарқланади.
Metin Aktas / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Украина армияси томонидан Балаклиядаги базага берилган зарба оқибатида йўқ қилинган россияликлар техникалари.
Metin Aktas / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Балаклияда йўқ қилинган Россия техникалари. Бу база HIMARS зарбасидан ёниб кетгани тахмин қилинмоқда.
Metin Aktas / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Харкив области ғарбидаги жанглар оқибатлари 

Харкив областининг Балаклия шаҳри атрофида қолган россиялик ҳарбийлар жасадлари. 8 сентябр куни Украина ҳарбийлари март ойидан буён истило остида бўлган шаҳарга кирди. РФ мудофаа вазирлиги март ойи охиридан буён Россия армияси йўқотишлари ҳақида хабар бермайди.
Metin Aktas / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Россияликларнинг Харкив областида яксон этилган колоннаси. Украинлар Харкив области жануби ва шарқида қарши ҳужум уюштириши Россия армияси учун уруш бошидан буён энг йирик мағлубиятга учрашига сабаб бўлди. Россия ўзи эгаллаб турган ўнлаб посёлка ва қишлоқларни бой берди, ўнлаб техникалар, тонналаб ўқ-дорилар қолдириб кетилди.
Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA
Балаклия яқинидаги Новая Гусаровка қишлоғида россияликларнинг яксон этилган зирҳли транспортёри олдида ерда тўкилиб ётган патронлар. Қишлоқ шу кунларда Россия истилосидан озод бўлган.
Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA
Харкив областида россияликларнинг ёниб кетган БМП-2 машинаси ёнида турган украин аскари.
Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA

Киевда бомбапанагоҳдаги мактаб 

Киевдаги бомбапанагоҳда дарс ўтаётган ўқувчилар. Янги ўқув йилида украинларнинг мактаб дастурига кўра жаҳон адабиёти дарсликларида россиялик ва беларуслик муаллифлар олиб ташланган.
Gian Marco Benedetto / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Украина шарқидаги тан олинмаган республикаларга зарбалар 

«ЛХР» назоратидаги Перевальск шаҳридаги коллеж биноси зарбалардан кейин. «ЛХР» таълим ва фан вазири Иван Кусовнинг маълум қилишича, коллеж 14 сентябр тонгида украин ҳарбийлари томонидан ўққа тутилган ва энди тиклаб бўлмас ҳолатга келган. Ҳужум оқибатида перевальсклик 18 ёшли қиз ҳалок бўлгани, коллежнинг олти нафар ўқувчиси ва бир ўқитувчи яралангани хабар қилинган.
Александр Река / ТАСС
Гольмовский посёлкасида («ДХР» назоратида) ҳалок бўлган тинч аҳоли вакиллари. Россиянинг «Биринчи канал»и хабар беришича, Украина армияси ҳужуми оқибатида кўп квартирали уй вайрон бўлиб, тўрт киши ҳалок бўлган.
Валентин Спринчак / ТАСС
Красний Пахар посёлкасидаги («ДХР» ҳудудида) ёнғинни ўчираётган ўт ўчирувчи. Донецк мэри Алексей Кулемзин украинлар ўққа тутиши оқибатида шаҳарда бир аёл ва бир эркак яраланганини маълум қилган.
Владимир Гердо / ТАСС

 Кривий Ригда тўғон портлатилиши оқибатида сув тошиши

Кривий Риглик аёл сув тошган кўча бўйлаб ҳаракатланмоқда. 14 сентябр куни Россия ҳарбийлари шаҳардаги гидротехник инфратузилма объектларига зарба берган. Кривий Риг ҳарбий маъмурияти раҳбари Олександр Вилкулнинг сўзларига кўра, ҳужум натижасида Ингулец дарёсида сув сатҳи икки-уч метрга кўтарилган. Вилкулнинг айтишича, юздан ошиқ уйлар ва дала ҳовлиларни сув босган.
Mykola Synelnykov / Reuters / Scanpix / LETA
Мавзу
Россия-Украина уруши
2022 йил 22 феврал куни Россия Украина чегарасидан ўтиб, қўшни мамлакатга бостириб кирди. Украина армияси жанг таклиф қилди.
Барчаси
Top