19:17 / 18.09.2022
8103

Самарқандда ахборот хавфсизлиги соҳасидаги таҳдидларни бартараф қилишга келишилди

ШҲТ доирасида ахборот хавфсизлиги борасидаги қарашлар бир хил ва Самарқанд саммитида вазиятни бартараф қилишга келишилди. Бу каби ҳужумлар Шанҳай ҳудудидаги барча давлатларга уюштириляпти ва бундан кейин ҳам кўпайиши мумкин, дейди сиёсатшунос Сайфиддин Жўраев.

Тошкент давлат шарқшунослик университети профессори, сиёсатшунос олим Сайфиддин Жўраев ШҲТ Самарқанд саммити давомида ахборот хавфсизлиги масаласига қандай эътибор қилингани борасида маълумот берди.

«Ўзбекистон ШҲТга раислик қилган пайтларда хавфсизлик масаласи ҳам асосий планда туради. Бир жиҳатга эътибор берадиган бўлсак, бугунги кунда фан, техника ва замонавий технологиялардан фойдаланиш кучайиб бормоқда. Шунга кўра бу ҳам иқтисодиётда, ҳам фанда, ҳам одамларнинг ҳаётида ахборот технологияларидан фойдаланяпти. Шунинг билан бир қаторда бошқа бир давлатларга ҳужум қилиш, бошқа бир давлатларнинг ахборот инфраструктурасини ишдан чиқариш ёки ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда мафкуравий уруш олиб бориляпти. Бугунги кунда ахборот хавфсизлигини таъминлаш шунинг учун муҳим. Биз буни кибер хавфсизлик бўйича таҳлил қиладиган бўлсак, террористлар ҳам шундан фойдаланишга ҳаракат қилишяпти. Дейлик замонавий сигналлар юбориш орқали террактларни амалга ошириб боряпти. Ҳозирги кунда ўша мамлакатнинг хавфсизлик хизматларида ҳам шу технологиялардан фойдаланилгани учун бу воситалардан фойдаланиш кучайиб боряпти.

Баъзилар ҳозир террористлар кўринмай қолганини айтишмоқда. Лекин аслида бундай эмас. Улар яширин ҳолда ишлашга ўтишган. Яъни замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда буни амалга оширишга ҳаракат қилишяпти. ШҲТ доирасида ҳам бу вазиятни бартараф қилишга келишиш ва қарашлар ҳам бир хилда экан. Фақатгина битта давлатга эмас, балки Шанҳай ҳудудидаги барча давлатларга шу каби ҳужумлар уюштириляпти. Бундан кейин ҳам кўпайиши мумкин. Шунинг учун ҳам бу ерда шу йўналиш бўйича ишлаб чиқарилган келишувлар имзоланди. Бундан кейин ҳам бу жараёнга эътибор кучайиб боради”, - дейди Сайфиддин Жўраев.

Top