10:41 / 19.09.2022
6809

51 минг пост ва 340 миллион қамров – ШҲТ Самарқанд саммити телеграм каналларда қандай ёритилди?

1-18 сентябрь оралиғида дунё ОАВининг телеграм саҳифаларида ШҲТ Самарқанд саммитига доир 51 мингдан ортиқ пост қолдирилди. Ушбу хабар ва мақолалар 340 миллиондан ортиқ фойдаланувчиларни қамраб олган. Kun.uz нашрининг расмий телеграм канали дунёда ШҲТ Самарқанд саммитига доир постлар ва уларнинг қамрови бўйича етакчи бўлди.

Фото: Президент матбуот хизмати

15-16 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган Шанҳай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари саммити ОАВларнинг телеграмдаги саҳифасида ёритилиши бўйича рақамлар эълон қилинди. Унга кўра, 2022 йил 1 сентябрдан 2022 йил 18 сентябрга қадар 6 та тилда саммит тадбирларига доир 51 минг 670 та пост қолдирилган.

Ушбу постлар дунё бўйлаб 340 миллиондан ортиқ телеграм фойдаланувчиларини қамраб олган.

Мамлакатлар бўйича солиштирганда, ШҲТ саммити бўйича энг кўп телеграм пост Ўзбекистон ОАВлари томонидан қолдирилган – 26 минг 311 та пост. Жами постларнинг қамрови 144,6 миллиондан ошади.

Кейинги ўринда Россия телеграм каналлари – 18 минг 648 та пост, қамрови 146,2 миллиондан ортиқ. Кейинги ўринларда Эрон (4300 та / 40,7 миллион), Беларус (1546 та / 5,2 миллион), Қозоғистон (613 та / 2,7 миллион) ва Қирғизистон (252 та / 469 минг) ОАВлари телеграм каналларида эълон қилинган постлар турибди.

Ушбу мамлакатлар ОАВлари орасида 1-18 сентябрь ҳолатига ШҲТ Самарқанд саммитига доир энг кўп пост Кун.уз интернет нашри томонидан қолдирилган – 41 та. Постларнинг қамрови бўйича ҳам нашр мутлақ етакчи – 14, 9 миллион мартадан ошиқ кўрилган.

Россияда эса энг кўп пост РИА Новости агентлигининг телеграм каналида қолдирилган – 10 та. Уларнинг қамрови 5,3 миллиондан ошади.

Эрон ОАВларининг телеграм каналлари орасида Khabarfouri биринчи ўринда – 28 та пост, 4,7 миллиондан ортиқ қамров.

Мавзу
Самарқандда ШҲТ саммити
15–16 сентябр кунлари Самарқанд шаҳрида Шанҳай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммити ташкиллаштирилади.
Барчаси
Top