13:00 / 21.09.2022
10261

15 октябрь – жисмоний шахслар учун мол-мулк ва ер солиғини тўлашнинг охирги куни

Солиқ кодексининг 423- ва 440- моддаларига мувофиқ, жисмоний шахслар мол-мулк ва ер солиғини 15 апрель ва 15 октябрга қадар тенг улушларда тўлаши лозим.

Мол-мулк ва ер солиғини Солиқ мобиль иловаси орқали, шунингдек солиқ органи ёки банк бўлимларига борган ҳолда тўлаш мумкин.

Солиқ мобиль иловаси орқали тўловни амалга оширишда:

  • иловадан "Солиқларни тўлаш" бўлими танланади;
  • очилган ойнага солиқ тўловчи жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) киритилади;
  • жами қарздорлик ва жорий йил учун тўланиши лозим бўлган солиқлар тўғрисидаги маълумотлар шаклланади;
  • "Давом этиш" тугмаси босилганда иловага бириктирилган банк картасидан белгиланган солиқ суммаси ечилади.

Жисмоний шахслар my.soliq.uzʼдаги шахсий кабинетга ЭРИ орқали кириб "ЖШларнинг солиштирма далолатномалари" бўлимидан ҳисобланган, тўланган ва мавжуд солиқ қарздорлиги тўғрисидаги маълумотларни олиши мумкин.

soliq.uz сайтидан ўз ҳудудингиздаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун белгиланган солиқ ставкаларини осон аниқланг.

  • Кимлар мол-мулк солиғидан имтиёзга эга?
  • Кимлар ер солиғини тўлашдан озод қилинган?
  • Жисмоний шахслар қайси мол-мулк ва ерлари учун солиқ тўлайди?

Реклама ҳуқуқи асосида

Top