Ўзбекистон ва Австрия ТИВ раҳбарлари Нью-Йоркда икки томонлама музокаралар ўтказди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов Нью-Йорк шаҳрида Австриянинг Европа ва ташқи ишлар вазири Александр Шалленберг билан учрашди.
Алоқаларни икки томонлама асосда ҳамда «Ўзбекистон – Австрия – Европа иттифоқи» форматида жадаллаштириш муҳимлиги таъкидланди. Турли даражадаги ва шаклдаги бўлажак учрашувларга пухта тайёргарлик кўришга келишиб олинди.
Ўзбекистон иқтисодиёти гидроэнергетика, яшил технологиялар, қишлоқ хўжалиги ва қурилиш саноати каби тармоқларига тўғридан тўғри Австрия инвестицияларини жалб қилиш имкониятлари мавжудлиги қайд этилди.
Икки мамлакат халқаро ва минтақавий сиёсат долзарб масалалари бўйича позициялари яқинлиги таъкидланди.