18:55 / 29.09.2022
5897

“Go Wasteless” лойиҳаси “Wasteless” инновацион мобиль иловасининг тақдимоти бўлиб ўтди

Фото: GO Wasteless

2022 йил 27 сентябрь куни “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуасининг Япон боғида янги ижтимоий аҳамиятга эга “GO Wasteless” экологик лойиҳаси ва “Wasteless” инновацион мобиль иловасининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Фото: GO Wasteless

“Go Wasteless” лойиҳаси – бу Ўзбекистоннинг экологик муаммоларини ечишга салмоқли ҳисса қўшишни истаган масъулиятли ва манфаатдор ташкилот ва ҳамкорларнинг уюшмасидир.

Ушбу лойиҳа ташаббускори Ўзбекистондаги Coca-Cola компанияси бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва “Ekomaktab” экологик ресурс маркази жамоат экологик ташкилоти билан ҳамкорликда Coca-Cola фондининг (The Coca-Cola Foundation) молиявий кўмагида амалга оширилмоқда.

“GO Wasteless” лойиҳаси жамоат овқатланиш секторининг (HoReCa сектори) қайта ишланадиган чиқиндиларини интеллектуал йиғиш ва “Wasteless” мобиль иловаси ёрдамида тўплаш ва қайта ишлаш занжирини йўлга қўйишни таъминлашга йўналтирилган. Ресторанлар, кейинчалик эса бошқа чиқинди ишлаб чиқарувчилар сифатли чиқиндиларни тўғридан-тўғри қайта ишлаб чиқарувчиларга сотиш имкониятига эга бўлишади. “Wasteless” мобиль иловаси орқали ўзаро ҳамкорлик сақлаш ва ташишга харажатларни сезиларли даражада камайтиради. Маиший чиқиндиларни тезкор йиғиш ва қайта ишлаш атроф-муҳит ифлосланишини маълум даражада олдини олади ҳамда шаҳарларни аҳоли, сайёҳ ва меҳмонлар учун тозароқ ва кўркамроқ бўлиб сақланишига олиб келади. 

Ҳозирги вақтда “GO Wasteless” лойиҳаси Тошкент шаҳри доирасида бошланди. Кейинчалик чиқиндиларни йиғиш ва қайта ишлашга йўналтирилган ушбу тизимни Ўзбекистоннинг бошқа шаҳар ва йирик туристик марказларида амалга ошириш режалаштирилмоқда.    

Фото: GO Wasteless

“Wasteless” мобиль иловаси ишга туширилиб, дастлабки синовдан ўтди ва қулай ва тушунарли режимда тезкор ишлаётгани аниқланди. 2022 йилнинг охирида GO Wasteless лойиҳасининг ишчи жамоаси Тошкентдаги жамоат овқатланиш секторининг 1000 га яқин жойини иловага улашни мақсад қилиб қўйган. Ҳозирги вақтда улардан 200 дан ортиғи ушбу лойиҳада иштирок этишга тайёр эканлигини билдирди. Бу эса бизнеснинг атроф-муҳит тозалигини сақлаш ва “яшил” иқтисодиётни ривожлантириш мақсадини кўзлаётганидан далолат беради.

“GO Wasteless” лойиҳасини амалга оширишда жамоат овқатланиш нуқталарининг энг экологик ва масъулиятли жойларини “GO Wasteless” белгиси билан белгилаб бориш кўзда тутилмоқда. Бу HoReCa вакилларининг экологияга бўлган дўстона ва бефарқ бўлмаган муносабатларини ифода этишда ўзига хос усул бўлади ҳамда чиқиндиларни ажратиб йиғиш жараёнини оммалаштиришга хизмат қилади.

Бизнесни юритишга барқарор ёндашув ва ҳамжамиятларни барқарор ривожлантиришга қўшилган ҳисса Coca-Cola компаниясининг фаолият юритаётган мамлакатларидаги устувор вазифалари. 

Coca-Cola компаниясининг раҳбари Джеймс Куинси 2018 йилда Давосда бўлиб ўтган Бутунжаҳон иқтисодиёт форумида шундай деганди: “Биз сайёрамизга худди дунёда яна битта шундай Ер курраси бордек муносабатда бўляпмиз. Гўё буни ишлатиб ўрнига бошқасини олишимиз мумкин бўлади”. У форумда Coca-Cola компанияси ўзининг “Чиқиндиларсиз дунё” (World Without Waste) деб номланган янги стратегиясини эълон қилди – 2025 йилга келиб Тhe Coca-Cola Company компанияси бутун дунё бўйлаб 100% қайта ишланадиган идишларни ишлаб чиқаради.

Ўзбекистонда бу мақсадга эришиб бўлинган, чунки бизнинг қадоқларимизнинг 100 фоизи қайта ишланадиган ҳисобланади. 2030 йилга келиб, компания 50 фоиз қайта ишланган материалдан таркиб топган бутилкаларни чиқармоқчи. Шунингдек, 2030 йилда The Coca-Cola Company упаковкаларни йиғиш ва қайта ишлашни ташкил қилишга ёрдам беришни режалаштирмоқда (бозорга чиқарилаётган маҳсулотнинг 100 фоиз ҳажмдаги эквивалентида). 

“Go Wastless” лойиҳаси – мақсадимизга эришиш йўлидаги муҳим қадамлардан биридир. Дунёдаги экологик муаммони якка тартибда ҳал этиб бўлмайди. Фақатгина компаниялар, давлат ва ҳамжамиятларнинг умумий ҳаракати билан биз дунёни яхши томонга ўзгартира оламиз”,- таъкидлади Ўзбекистондаги Coca-Cola ваколатхонаси раҳбари Серкан Мурат Дилек.

Фото: GO Wasteless

Coca-Cola фонди Coca-Cola компаниясининг филантропик воситасидир. Унинг ёрдамида компания ўзининг устувор йўналишларидан бири – жамият ҳаёт шароитларини яхшилаш ва фаровонлигини ошириш мақсадини амалга оширади. 30 йиллик фаолияти давомида фонд турли хайрия лойиҳаларига 1 млрд АҚШ доллари миқдорида молиявий кўмак кўрсатди.

Ўзбекистонда Coca-Cola фонди 20 йилдан ошиқ вақт давомида ПРООН, ОБСЕ ва маҳаллий ННТлари билан барқарор ривожланиш дастурларини амалга ошириш доирасида яқиндан ҳамкорлик қилиб келади. Бу вақт давомида фонднинг молиявий кўмаги остида миллион доллардан ортиқ маблағга лойиҳалар амалга оширилди. Грантлар Ўзбекистоннинг олис ҳудудларида сув муаммосини ечиш, хотин-қизларнинг молиявий аҳволини яхшилаш, КОВИД билан курашишга гуманитар ёрдам кўрсатишга йўналтирилган эди.

* Шунингдек, ушбу тадбирнинг ташкилотчиси ва лойиҳанинг ҳамкори “Cоcа–Cоlа” компанияси эканлигига эътиборингизни қаратамиз. Шу муносабат билан ушбу компаниянинг “GO Wasteless” лойиҳасини бошлашдаги роли ва иштироки ҳақида тўлиқ маълумотни акс эттиришингизни, шунингдек, “Cоcа–Cоlа” компаниясининг логотиплари ва маҳсулотларини сюжетларда аниқ намойиш этишингизни, “Cоcа–Cоlа” компанияси вакилларининг расмий лавозимларини интервьюларда келтириб ўтишингизни сўраймиз.

Реклама

Top