11:45 / 29.09.2022
7677

«Тошшаҳартрансхизмат» бир йўловчи ташиш учун қанча харажат кетишини маълум қилди

«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ автобус саройлари фаолиятининг 2022 йил июль ойи якунлари бўйича бир йўловчи ташиш учун шаклланган харажатлари тўғрисида маълумот берди.

Қайд этилишича, бунда ташилган йўловчилар сони 9,77 млнни ташкил қилган. Автобуслар йўналишларда юрган масофаси - 6 008,4 минг км.

Жами харажатлар - 44 492,7 млн сўм. Амалдаги йўлкира тарифи - 1400 сўм. 1 йўловчи учун харажатлар - 4 554,0 сўм, 1 км учун харажатлар - 7 405,1 сўм.

Бундан олдин Тошкентда бир ойда энг кўп йўловчи ташилган автобус йўналишлари айтилганди.

«Тошшаҳартрансхизмат» жамоат транспорти (автобуслар)дан бир ой мобайнида фойдаланган йўловчилар сонини очиқлаганди (1-31 август ҳолатига кўра). Энг кўп фойдаланилган йўналишлар: 131-сонли йўналиш - 224 164, 58-сонли йўналиш -  189 414, 116-сонли йўналиш - 163 283.

Top