23:37 / 29.09.2022
10056

Хитойда чиплар ишлаб чиқаришдаги коррупция иши бўйича текширув бошланганидан сўнг 12 нафар амалдор ғойиб бўлди 

Хитой коммунистик партиясининг коррупцияга қарши бўлими бир нечта юқори мартабали амалдорларни ҳибсга олган. 

Фото: Reuters

Хитойда яримўтказгичлар соҳасига давлат инвестицияларини киритиш фондидаги коррупция фактлари бўйича суриштирув бошланганидан сўнг камида 12 нафар амалдор омма кўз ўнгидан йўқолди, деб ёзади Financial Times газетаси. 

Газетанинг хабар беришича, Хитой коммунистик партиясининг коррупцияга қарши бўлими бир нечта юқори мартабали амалдорларни ҳибсга олган.

«Охирги уч ой ичида камида 12 киши, жумладан, фонд бошқарувчилари, компаниялар раҳбарлари ва бир нафар вазир терговга тортилган ва жамоатчилик кўз ўнгидан ғойиб бўлди. Уларнинг барчаси микросхемалар саноатига алоқадор бўлган», — дейилади хабарда.

Қайд этилишича, соҳани ривожлантириш учун ажратилган инвестициялар бўйича коррупция ҳолатлари изланмоқда. Инвестициялар миқдори 340 млрд юан (47 млрд доллар) деб баҳоланган.

Газета манбасининг сўзларига кўра, «соҳада ҳеч нарсани тушунмайдиган» давлат хизматчилари коррупцион схемаларни йўлга қўйган. 

Top