15:26 / 01.10.2022
4094

Ўзбекистонда халқаро юк ташиш ҳажмида маҳаллий ташувчилар улуши 60 фоиздан ошди 

Фото: Shutterstock

Хитойнинг етакчи «Жэнмин жибао» газетаси ва «Синхуа» ахборот агентлиги интернет саҳифаларида Ўзбекистонда транспорт соҳаси ислоҳотларига бағишланган мақолалар эълон қилинди, деб хабар қиляпти «Дунё».

Президент Шавкат Мирзиёев темирйўл транзити имкониятларини сезиларли даражада кенгайтириш, фуқаро авиациясини қулай, тезкор ва сифатли хизмат кўрсатадиган соҳага айлантириш, халқаро транзит юк ташиш учун замонавий автомобиль йўллари тармоғини кенгайтириш, темирйўл транспорти йўналиши бўйича халқаро транзит йўллари тармоғини кенгайтириш каби вазифаларни белгилаб берди, дейилади нашрларда.

Мақолада давлат раҳбари Стратегик ислоҳотлар агентлиги таркибида транспорт бўйича алоҳида гуруҳ ташкил этиш ва бу соҳани янада такомиллаштириш бўйича асосли таклифлар ишлаб чиқиш бўйича топшириқ бергани маълум қилинган. Транспорт инфратузилмасини кенгайтириш, соҳани рақамлаштириш бўйича яна кўплаб вазифалар белгилаб олинди.

«Умуман олганда, авиаташувлар бозори либераллашуви натижасида сўнгги уч йилда Ўзбекистонга парвозларни амалга оширувчи компаниялар сони икки баравар кўпайди. Халқаро автомобил транспортида юк ташиш ҳажмида маҳаллий ташувчилар улуши 62 фоизга етди», деб ёзади Хитой ОАВ.

Top