Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Аёллар оғир юк кўтариши ва ташишида йўл қўйиладиган энг кўп юкламалар нормаси ишлаб чиқилди
Аёлларнинг оғир юкларни кўтариши ва ташиши чоғида улар учун йўл қўйиладиган энг кўп юкламалар нормаси эълон қилинди.
Ушбу нормалар мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча вазирликлар, идоралар, корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар, шунингдек, айрим фуқаролар ихтиёрида меҳнат шартномаси (контракт) бўйича ишлаётган жисмоний шахсларнинг меҳнатга оид муносабатларида қўлланиши мажбурийдир.
Ушбу нормаларининг талаблари меъёрий-техник ҳужжатларда инобатга олиниши лозим ҳамда қурилиш меъёрлари ва қоидаларида, техник шароитларда, йўриқномаларда, услубиятлар, ишлаб чиқариш объектларида, технологик ва фойдаланиш талабларида, технологик ва инженерлик ускуналарига, ишлаб чиқариш меъёрларини ҳисоблаб чиқишда, ишчи кучига эҳтиёж бўлганда, технологик харита ва жараёнларни ишлаб чиқишда, барча ўқув муассасалари учун мажбурий ҳисобланади.
Бошқа ишларга алмашлаб ишлаш шарти билан юкни кўтариш ва кўчиришда унинг вазни 9 кгдан ошиб кетмаслиги лозим. Иш сменаси давомида доимий равишда кўтариладиган юкнинг вазни 6 кг дан ошиб кетмаслиги керак. Иш сменасининг ҳар бир соатида ишчи юзадан кўчириладиган юкларнинг йиғинди вазни 300 кгдан ошиб кетмаслиги керак. Иш сменасининг ҳар бир соатида полдан кўчириладиган юкларнинг йиғинди вазни 150 кгдан ошиб кетмаслиги керак.
Иш сменаси давомида ишчи юзадан кўчириладиган юкларнинг йиғинди вазни 2500 кгдан ошиб кетмаслиги керак. Смена давомида полдан кўчириладиган юкларнинг йиғинди вазни 1250 кгдан ошиб кетмаслиги керак. Икки киши биргаликда замбилда ташиладиган юкларнинг чегаравий вазни 22 кгдан ошиб кетмаслиги керак. Барча ишларда оёқчали замбилларидан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Битта ғилдиракли аравада оғир юкларни кўчиришда юкнинг чегаравий вазни 25 кгдан ошиб кетмаслиги керак. Битта ғилдиракли аравада оғир юкларни ташишга фақат сирпанчиқ ёғочда бажарилгандагина йўл қўйилади. Бунда чегаравий кўтариш (энг юқори баландликнинг йўлнинг узунлигига нисбати) 0,02 дан ошиб кетмаслиги лозим.
Оғир юкларни уч ва тўрт ғилдиракли аравачаларда ташишда юкнинг чегаравий вазни 50 кгдан ошиб кетмаслиги керак. Бунда нотекис юзада ташишга чегаравий кўтариш кўрсаткичи 0,01 бўлган ҳолда рухсат этилади. Оғир юкларни икки ғилдиракли қўл аравачада ташилганда юкнинг чегаравий вазни 60 кгдан ошиб кетмаслиги керак, бунда полнинг текис юзасида ташишга чегаравий кўтариш кўрсаткичи 0,02 бўлган ҳолда, нотекис тупроқ ёки тош йўлда чегаравий кўтариш кўрсаткичи 0,01 дан ошиб кетмаган ҳолда рухсат этилади.
Оғир юклар вагонеткаларда ташилганда юкнинг чегаравий вазни 300 кгдан ошиб кетмаслиги керак. Бунда кўтариш кўрсаткичи 0.01 дан ошиб кетмаган ҳолда фақат релсларда ҳаракатланишга рухсат этилади.
Мавзуга оид
10:14 / 21.05.2026
Фарғонада аёл эрини ургани учун оилавий зўравонликда айбланди
09:58 / 08.04.2026
Хоразмда ҳайкални ўпган аёл жаримага тортилди
12:41 / 16.03.2026
Ўзбекистонда 12 мингдан ортиқ аёл 40 ёшдан кейин она бўлган
12:01 / 06.03.2026