17:51 / 14.10.2022
9867

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё ва Россия етакчилари учрашувида иштирок этди

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 14 октябр куни Остона шаҳрида “Марказий Осиё – Россия” саммитида иштирок этди.

Учрашувда Россия Федерацияси президенти Владимир Путин, Қозоғистон Республикаси президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қирғизистон Республикаси президенти Садир Жапаров, Тожикистон Республикаси президенти Имомали Раҳмон ва Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов ҳам қатнашди.

“Марказий Осиё – Россия” форматидаги ҳамкорлик, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Давлатимиз раҳбари минтақавий шерикликни кучайтириш мақсадида савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, энергетика ва маданий-гуманитар соҳалардаги, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш борасидаги алоқаларни янада юқори босқичга олиб чиқишга қаратилган ташаббусларни илгари сурди.

Top