07:21 / 28.10.2022
7457

IT Business магистратура мутахассислиги бўйича "икки диплом" халқаро дастурига қабул бошланди

Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби ва Аджу университети ҳамкорлигида магистратура «IT Business» мутахассислиги бўйича “икки диплом” (duаl degree) халқаро дастурига 2022/2023 ўқув йили учун қабул давом этмоқда.

Фото: Олий бизнес мактаби

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби Жанубий Корея Республикасининг Аджу Университети билан ҳамкорликда 2022-ўқув йили учун магистратура «IT Business» мутахассислиги “икки диплом” (duаl degree) халқаро дастурига тўлов-контракт асосида қуйидаги таълим шаклига қабулни эълон қилади.

Қўшма таълим дастури тўлиқ инглиз тилида бўлиб ўқитишнинг 1 ва 2-семестрлари Олий бизнес мактабида, 3 ва 4-семестрлари Аджу университетида (Жанубий Корея) бўлиб ўтади.

Ўқишга киришда қўшимча шартлари бўйича батафсил маълумот:

Қабул комиссиясининг ишлаш жадвали:

Душанба – Жума кунлари, соат 9:00 дан 18:00 гача.

Батафсил маълумот: +99871 2390302, +998 97 7730555; +99871 2390303.

Веб-сайт: https://rgsbm.uz

Telegram: t.me/rgsbm_uz

Instagram: instagram.com/rgsbm.uz

Facebook: fb.com/rgsbm.uz

Mанзил: Tошкент шаҳри, Mиробод тумани, Mиробод кўчаси, 25 уй.

Top