18:11 / 06.11.2022
16115

Тошкент шаҳар ҳокимлиги аҳолини кучли шамол ва ёғингарчиликдан огоҳлантирди

Фото: Kun.uz

Тошкент шаҳар ҳокимлиги фуқароларни 7–8 ноябр кунлари бўлиши кутилаётган кучли шамол ва ёғингарчиликдан огоҳлантирди.

«Ҳурматли тошкентликлар ва пойтахтимиз меҳмонлари!

«Ўзгидромет» маркази маълумотига кўра, 7–8 ноябр кунлари Тошкент шаҳрида кучли шамол ва ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда.

Ноқулай об-ҳаво шароитида автотранспорт воситаларини дарахтлар тагида қолдирмаслигингизни, ўзингиз ва яқинларингизни эҳтиёт қилишингизни сўраймиз», – дейилади хабарда.

Top