19:58 / 16.11.2022
20823

Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон Марказий Осиё дербисида Қозоғистон устидан ғалабага эришди

Бугун, 16 ноябрь куни Ўзбекистон миллий жамоаси Тошкентда Қозоғистонга қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушди.

Фото: Tribuna.uz

15 йиллик танаффусдан кейин «Пахтакор» стадионида ўзаро майдонга тушган қўшни мамлакат бош жамоалари ўртасидаги учрашувда ҳисоб вакилларимиз томонидан очилди. Ҳожимат Эркинов ажойиб зарбаси билан ҳисобни очди – 1:0.

Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқасида эса Отабек Шукуровнинг узатмасидан кейин Элдор Шомуродов рақиб ҳимоячиларидан моҳирлик билан қочиб, яккама-якка вазиятда ҳисобдаги фарқни иккитага оширди – 2:0.

Иккинчи бўлимда Катанец таркибда бир қатор ўзгаришларга қўл урган бўлса-да, ўйин охиригача ҳисоб ўзгаришсиз қолди. Шу тариқа, Ўзбекистон 28 йиллик анъанани давом эттириб, Қозоғистон миллий жамоаси устидан навбатдаги ғалабасига эришди.

16 ноябрь (чоршанба)
Ўртоқлик ўйини. Тошкент.
Ўзбекистон – Қозоғистон – 2:0

Бош ҳакам: Сергей Карасёв, Игорь Демешко, Максим Гаврилин (барчаси Россия).
Голлар: Ҳожимат Эркинов 12, Элдор Шомуродов 45.
Ўзбекистон: 1.Ўткир Юсупов, 4.Фаррух Сайфиев, 5.Рустамжон Ашурматов, 7.Отабек Шукуров, 8.Дилшод Саитов (13.Шерзод Насруллаев, 70), 9.Одил Ҳамробеков (Абдулла Абдуллаев, 90+2), 14.Элдор Шомуродов (21.Игорь Сергеев, 84), 15.Умар Эшмуродов, 19.Азизбек Турғунбоев (11.Остон Ўрунов, 70), 20.Ҳожимат Эркинов (6.Сардор Собирхўжаев, 70), 23.Ҳусниддин Алиқулов.
Қозоғистон: 12.Игорь Шацкий, 2.Сергей Малий, 3.Нурали Алип, 7.Аслан Дарабаев (19.Бахтиёр Зайнутдинов, 46), 8.Асхат Тагиберген, 10.Элхан Астанов (5.Исламбек Куат, 80), 16.Михаил Габишев (13.Багдат Каиров, 73), 17.Абат Аймбетов (25.Айбар Жаксиликов, 73), 18.Тимур Досмагамбетов (14.Дмитрий Шомко, 73), 20.Рамазан Оразов (9.Баурхан Исламхан, 68), 22.Александр Марочкин.

Top