07:35 / 17.11.2022
2184

Ўзбекистон ва Вьетнам ўртасида жиноят ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам тўғрисида шартнома имзоланди

Ўзбекистон бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев бошчилигидаги мамлакат делегацияси Вьетнамга ташриф буюрди. 

Фото: Dunyo

Ташриф доирасида Ўзбекистон бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев ва Вьетнам бош прокурори Ле Минь Чи ўртасида учрашув бўлиб ўтди.  

Конструктив мулоқот давомида томонлар икки давлат назорат органлари ўртасидаги ўзаро алоқаларни янада ривожлантириш истиқболли йўналишларини муҳокама қилди.  

Учрашув якуни бўйича икки давлат ваколатли органлари жиноят процесси доирасида ҳуқуқий ҳамкорликни амалга ошириш имконини берадиган Ўзбекистон ва Вьетнам ўртасида жиноят ишлари бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги шартнома имзоланди.

Top