21:40 / 18.11.2022
12722

Кимдир байрам қиляпти, кимдир эса йўқ. Тошкентда давлат байроғи қабул қилинганининг 31 йиллиги қандай нишонланди?

18 ноябр куни Тошкентда Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинган кунга бағишлаб ҳарбий отрядларнинг марши ташкил этилди. Марш “Ҳумо арена”дан бошланиб, “Халқлар дўстлиги” майдонигача давом этди.

“Халқлар дўстлиги” майдонидаги улкан байроқ ёнида Мудофаа вазирлиги ва Миллий гвардияга қарашли ҳарбий техникалар, отлиқ бўлинмалар, мотоциклларда ҳарбий хизматчилар иштирокидаги тантанали парад, шунингдек, санъаткорларнинг чиқишлари бўлиб ўтди.

Kun.uz мухбирлари ушбу тадбирлар ҳақида фото ҳамда видеорепортаж тайёрлашди.

Туризм ва маданий мерос вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганининг 31 йиллиги нишонланди.

Бутун республика бўйлаб давлат байроғи қабул қилинганининг 31 йиллиги кенг нишонланаётган, кўплаб биноларнинг тепасида миллий туғимиз ҳилпираб турган бир пайтда пойтахтдаги айрим давлат ташкилотларига тегишли иншоотларда байрам шукуҳи сезилмаганини ҳам таъкидлаш жоиз. Kun.uz объективи ана шундай иншоотларнинг бир нечтасини фош этди.

Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги жойлашган бино
Ўзбекистон банклар ассоциацияси биноси
Пойтахт бизнес маркази биноси
Симпозиумлар саройи биноси
Ўзбекистон Марказий банки биноси Фото: Kun.uz
Вазирлар Маҳкамаси биноси

Ташқи ишлар вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги бинолари пештоқида давлат байроғи қўр тўкиб турганини кўриш мумкин.

Ташқи ишлар вазирлиги биноси
Тошкент шаҳар ҳокимлиги биноси
Top