12:52 / 23.11.2022
9192

“Боламнинг болалари етим бўлиб қолмасин”  – фарзандининг дарди олдида ожиз онанинг изтироблари

Ҳаётда ҳамманинг ўзига яраша ташвиши бор. Кимдир дард, кимдир йўқчилик яна кимдир бошқа нарса билан синалади. Эндигина 31 ёшни қаршилаган Искандар ҳам йўқчилик, ҳам дард олдида ожиз қолди.

Отасидан кейин оиланинг ёлғиз боқувчисига айланган йигитни жигар циррози йиқитди. Онаси Муҳаббат опа ўғлининг бошида парвона бўларкан, бир томондан боласидан айрилишдан қўрқса, бир томондан икки набирасининг етим қолишидан хавотирда.

“Ўғлимга гепатит Б, Д, жигар циррози, жигар етишмовчилиги ташхислари қўйилган. Шу касалликларга қарши даволаняпти. Топганимиз даволанишга зўрға етиб турибди.

Шифокорлар зудлик билан операция қилиш кераклигини айтишяпти. Жигар кўчириб ўтказиш керак экан. Бу операция Ҳиндистонда қилдириларкан. Болам иккинчи гуруҳ ногирони. Ўзининг пенсияси дориларига урвоғам бўлмаяпти.

Турмуш ўртоғим вафот этганлар. Ёлғиз боқувчимиз шу эди. Ҳозир ҳаётини сақлаб қолиш учун қаердан маблағ олишни ҳам билмаяпмиз. Боламнинг болалари етим бўлиб қолмасин, деб кун-у тун дуодаман”, дейди онаизор ўкинч билан.

Юртимизда саховатпеша инсонлар бор экан, онаизорнинг нолалари бесамар кетмаслигига ишонамиз.

Искандар Пармоновга оид маълумотлар: карталар беморнинг номида

Узкард: 8600 0604 8356 3624

Ҳумо: 9860 0825 0915 5543

Манзил: Сирдарё вилояти, Мирзаобод тумани, “Мирзачўл” МФЙ, Найман кўча 30-уй.

Мавзу
Хайрия акцияси
KUN.UZ сайти ёрдамга муҳтож инсонларга кўмак бериш нияти билан қатор хайрия акцияларини ташкил этиб келмоқда.
Барчаси
Top