23:13 / 23.11.2022
14384

ЖЧ-2022. Испания Коста-Рикани тор-мор этди, Торресдан дубль, Гавидан рекорд

ЖЧ-2022 E гуруҳи 1-тури доирасида Испания миллий жамоаси Коста-Рикага қарши саф тортди.

Фото: Getty Images

«Ат-Тумама» стадионида кечган ўйинда баҳс майдоннинг фақат бир томонида ўтди, дейиш мумкин. Испания рақибини аяб ўтирмай, Кейлор Навас дарвозасига жавобсиз 7та гол урди – 7:0.

Ольмо, Асенсио ва Торреснинг голларидан кейин танаффусгача ҳисоб йириклашган бўлса, Ферран иккинчи бўлимда дублини расмийлаштирди, Гави, Солер ва Мората эса фарқни еттитага етказишди.

Қайд этиш жоиз, шу куни Гави Испания сафида турнирда майдонга тушган энг ёш ўйинчига (18 ёш, 110 кун) айланиш билан бирга, ЖЧда ҳам гол урган энг ёш испан футболчиси бўлди. 

Шу тариқа, Луис Энрике шогирдлари турнирдаги энг йирик ғалабани қайд этиб, гуруҳда тўплар нисбатига кўра Японияни ортда қолдириб, 1-ўринга кўтарилишди. Сўнгги икки ўринга Германия ва Коста-Рика тушди.

ЖЧ-2022. E гуруҳи. 1-тур
Испания – Коста-Рика 7:0

Голлар: 1:0 – 11 Ольмо, 2:0 – 21 Асенсио, 3:0 – 31, пенальти Ферран Торрес, 4:0 – 54 Ферран Торрес, 5:0 – 74 Гави, 6:0 – 89 Солер, 7:0 – 90+2 Мората.
Испания – Унаи Симон, Аспиликуэта, Лапорт, Родри, Альба (Бальде, 64), Бускетс (Коке, 64), Педри (Солер, 57), Гави, Ольмо, Асенсио (Уильямс, 69), Ферран Торрес (Мората, 57).
Коста-Рика – Навас, Фуллер, Мартинес (Уостон, 46), Дуарте, Кальво, Овьедо (Матаррита, 82), Борхес (Агилера, 72), Техеда, Кэмпбелл, Контрерас (Самора, 61), Беннетте (Руис, 61).
Огоҳлантиришлар: Кальво (68).

Мавзу
Қатар-2022
20 ноябр куни Қатарда футбол бўйича жаҳон чемпионати бошланди.
Барчаси
Top