Жаҳон | 07:56 / 24.04.2024
2502
3 дақиқада ўқилади

Мадрид яна Pegasus жосуслик дастури қўлланишини текширмоқда

2023 йилда испан сиёсатчиларининг смартфонлари Pegasus жосуслик дастури билан зарарлангани бўйича текширув тўхтатилган эди. Энди Испания Олий суди Франциядан муҳим маълумотларни олгач, уни қайта тиклади.

Фото: Jack Guez / AFP / East News

Испания Олий суди Исроилнинг NSO Group компаниясининг Pegasus жосуслик дастуридан фойдаланган ҳолда бош вазир Педро Санчес ва бошқа испан сиёсатчиларининг телефонлари бузиб кирилгани эҳтимоли бўйича терговни қайта бошлади. Олий суднинг 23 апрел, сешанба куни эълон қилинган баёнотида айтилишича, судя Хосе Луис Калама Франция адлия органларидан янги маълумотларни олганидан кейин терговни қайта бошлашга қарор қилди. 

Суднинг таъкидлашича, икки мамлакат терговчилари томонидан тўпланган техник элементларни таққослаш испан ва француз сиёсатчиларининг мобил телефонларини бузиб кириш ортида ким турганини аниқлаш учун терговни олдинга силжитиш имконини бериши мумкин. Испанияда бош вазир Санчесдан ташқари, гап уч вазир ҳақида кетяпти: мудофаа - Маргарита Роблес, ички ишлар - Фернандо Гранде Марласке ва қишлоқ хўжалиги - Луис Планас. Францияда президент Эммануэл Макрон ва мамлакат ҳукумати бир қатор аъзоларининг смартфонлари жосуслик дастурлари билан зарарланган. 

Испанияда тергов тўхтатилганди

Тергов 2022 йилда Мадриддаги ҳукумат Исроилнинг NSO Group дастурий таъминоти вазирлар ортидан жосуслик қилиш учун ишлатилганини билдирганида бошланган эди. Бу Испанияда сиёсий инқирозни келтириб чиқарди. 2023 йилда тергов Исроил томонидан «ҳуқуқий ҳамкорликнинг умуман йўқлиги» туфайли тўхтатилди. 

Исроил разведка хизматлари ходимлари томонидан асос солинган NSO ишлаб чиққан Pegasus жосуслик дастури ҳакерга смартфоннинг товуши, камераси ва хотирасига кириш имконини беради. 

2023 йил сентябрида «Медуза» интернет-нашри асосчиси Галина Тимченконинг айфони ушбу дастур билан зарарлангани маълум бўлди. Ўшанда NSO Group вакили «Медуза» мурожаатига жавобан, компаниянинг ишланмалари «фақат АҚШ ва Исроилнинг иттифоқчиларига, айниқса Ғарбий Европада, фақат жиноятчилар ва террорчиларга қарши кураш учун сотилиши, бу Америка миллий хавфсизлигининг глобал манфаатлари билан тўлиқ мос равишда амалга оширилиши»ни маълум қилди. 

Қайд этилишича, NSO Pegasus’ни фақат давлат мижозларига сотади ва ундан биринчи навбатда разведка идоралари фойдаланади. 2021 йилда компания Россия дастурни сотиб олмоқчи эканлигини айтди, аммо таклиф рад этилди. 

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти