17:00 / 25.11.2022
11405

Тошкентдаги “EZGU NIYAT” кўп тармоқли тиббиёт марказида ноёб жарроҳлик амалиёти бажарилди 

“EZGU NIYAT” кўп тармоқли тиббиёт марказида ҳозирда кўплаб тажрибали шифокор ва жарроҳлар меҳнат қилишмоқда. Аҳамиятлиси, бугунги кунда ушбу марказ хорижлик тажрибали мутахассислар билан ҳам яхши ҳамкорликни йўлга қўйган ва шу орқали беморларга тиббий хизмат сифатини яхшилашни мақсад қилган.

Яқинда “EZGU NIYAT” тиббиёт марказига 72 ёшли бемор ўз шикоятлари билан мурожаат қилган. Текширувлардан сўнг беморда бир нечта муаммо борлиги аниқланган ва ноёб жарроҳлик амалиёти ўтказилишига талаб пайдо бўлган. Беморнинг ҳаёт сифатини яхшилаш мақсадида бир вақтнинг ўзида 3 хил жарроҳлик амалиёти ўтказиш тавсия қилинган. Ушбу орепациянинг ноёблиги шундаки, аввало ўпка артериясининг тромбоэмболияси олдини олиш мақсадида вена қон-томирига кава-филтри ўрнатилган, сўнгра беморга бир вақтнинг ўзида юракда коронар шутлаш ва тизза бўғимини эндопротезлаш амалиётлари ўтказилган.

Операциялар “EZGU NIYAT” клиникасида ишлаётган ва кардиожарроҳликни муваффақиятли амалга ошираётган беларуслик Дмитрий Турлюк, шунингдек, ортопедия ва травматолгия гуруҳи раҳбари Сайфулла Ибрагимов ва Италиялик таниқли ортопед-травматолог Алберто Беллуати иштирокида амалга оширилди.

Теlegram: @ezguniyat_med 

Instagram: @ezguniyat.uzb

Facebook: facebook.com/ezgu.niyat.9 

You tubeyoutube.com/channel/UCA1U0cthtQG-FXhvHDYSYXw

Мурожаат учун телефон: (95) 195-83-00, (71) 241-83-00

 Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид
Top