19:12 / 30.11.2022
10985

Имомали Раҳмон: «Сайёрамиз аҳолиси ҳаётида инсоният тарихидаги энг оғир давр келди»

Тожикистон президенти ҳозирги кунда инсоният дуч келган мураккаб муаммоларни санаб ўтди.

Фото: Тожикистон президенти ахборот хизмати

30 ноябр куни Душанбе шаҳрида Тожикистон Халқ демократик партияси (ТХДП) Марказий Ижроқўми йиғилиши бўлиб ўтди.

Тадбирни очар экан, партия раиси, Тожикистон президенти Имомали Раҳмон бугунги кунда дунё оғир шароитга тушиб қолганини айтди.

«Дунёни қайта бўлиб олиш ва табиий ресурслардан фойдаланиш йўлида йирик давлатлар манфаатининг тўқнаш келиши, қуролланиш тезлигининг кескин ошиши, совуқ уруш янги босқичининг бошланиши, ахборот урушлари ва кибержиноятчиликнинг кучайиши, шунингдек, иқлим ўзгариши ва унинг оқибатлари, улар билан боғлиқ юқумли касалликларнинг тарқалиши ва бошқа муаммолар сайёрамиз аҳолиси ҳаётида инсоният тарихидаги энг оғир давр келишига сабаб бўлди», деди у.

Сўнгра Тожикистон раҳбари партия фаолияти ҳақида тўхталиб, хусусан, «ХДП Тожикистон сиёсий ва жамият ҳаётида самарали рол ўйнаб, сиёсий маданиятни шакллантиришга муносиб ҳисса қўшаётганини» таъкидлади.

Top