22:57 / 06.12.2022
23625

ЖЧ-2022. Марокаш пенальтилар сериясида Испанияни сенсацион тарзда турнирдан чиқариб юборди

ЖЧ-2022 нимчоракфинали доирасидаги 7-учрашув якунига етиб, чоракфиналга йўлланма олган 7-жамоа номи маълум бўлди.

Фото: Getty Images

Марокаш ва Испания миллий жамоалари ўртасида «Education City Stadium»да кечган учрашувнинг асосий вақтида ҳисоб очилмади. Қўшимча бўлимларда ҳам кучлар тенг келиб, ғолиб аниқланмади – 0:0.

Пенальтилар сериясида эса омад Марокашга кулиб боқди. Сарабия, Солер ва Бускетс зарба беришда Бунуни доғда қолдира олмади. Якуний зарбани эса Ҳакими голга айлантирди. Марокашликлар ўз тарихида илк марта чоракфиналга йўлланма олди. 

Шу тариқа, марокашликлар чоракфиналда Португалия – Швейцария ўйини ғолибига қарши майдонга тушади.

ЖЧ-2022. 1/8 финал. 6 декабрь
Марокаш – Испания 0:0. Пенальтилар серияси: 3:0

Марокаш – Буну, Ҳакими, Саисс, Агерд (Ал-Ямик, 84), Мазрауи (Аттийёт-алла, 82), Амрабат, Амалла (Шеддира, 82), Унаи, Зиёш, Буфаль (Эз Абде, 66), Ан-Носири (Собири, 82).
Испания – Унаи Симон, Лапорт, Родри, Альба (Бальде, 98), Бускетс, Педри, Гави (Солер, 63), Льоренте, Ольмо (Фати, 98), Асенсио (Мората, 63), Ферран Торрес (Уильямс, 75; Сарабия, 119).
Огоҳлантиришлар: Лапорт (76), Саисс (90).

Top