ЖЧ-2022. Яримфинал, 14 декабр, «Ал Байт» стадиони
Франция — Марокаш 2:0
Голлар: Эрнандес (5), Коло-Муани (79).
Франция – Льорис, Кунде, Варан, Конате, Эрнандес, Тчуамени, Фофана, Жиру (Тюрам, 65), Гризманн, Дембеле (Коло-Муани, 79), Мбаппе.
Марокаш – Буну, Ҳакими, Саисс (Амалла, 21; Эззалзули, 78), Ал Явмиқ, Дори, Мазрауи (Аттийят-алла, 46), Зиёш, Амрабат, Унаи, Ан-Носири (Ҳамдалла, 66), Буфал (Абуҳилол, 67).
Огоҳлантириш: Буфал (27).

Орзудан бир қадам

Францияни яримфиналда кутганлар кўпчилик эди, Марокашни эса — деярли ҳеч ким бу босқичга етиб келади деб ўйламаганди. Аммо соврин учун жами тўрт даъвогар қолганида, фаворит ва аутсайдер мақомлари йўққа чиқади. Сюрприз жамоа 1/8 финалда, омад келганда — кучли саккизликда бўлиши мумкин, аммо яримфиналда эмас.

Албатта, Марокашнинг бу жамоаси аллақачон ўз номини абадийлаштириб бўлди. Бу футболчилар африкаликлар орасида биринчи бўлиб чемпионат топ-4 лигига кирди, шу билан бирга ўз трансфер нархларини ошириб олишди. Яқин келажакда уларга ёғли шартномалар, узоқ истиқболда эса — ҳурмат ва фахрланиш туйғулари кафолатланган.

Ҳа, футболдаги бўлиши мумкин бўлган энг буюк ютуққа бир қадам қолганида футболчилар келажакни ўйлашмайди. Аммо марокашликларда бугуннинг ўзида жиддий муаммолар юзага келди: турли жароҳатлар туфайли асосий таркибнинг бирданига беш футболчиси — Мазрауи, Саисс, Агерд, Амрабат ва Зиёш ўйинга тушиши сўроқ остида қолди. Улардан исталган бирининг йўқлиги жамоа учун сезиларли даражада, чунки Марокаш жамоаси индивидуал томондан эмас, айнан бир бутунлик ва жамоавий ўйин яхши мувофиқлаштирилгани туфайли кучли ҳисобланади.

Африкаликларнинг янги тактикаси

Ўйнаши савол остида бўлганларнинг барчаси бошланғич таркиб эълон қилинганида сафда эди, улар укол билан ўйнашга тайёр бўлишган. Аммо ўйиндан олдинги чигалёзди машғулотларидан кейин Агерд бошланғич таркибдан тушиб қолди, биринчи бўлим ўрталарида эса жамоа сардори Саисс алмаштирилди. Икки марказий ҳимоячи ҳам бутун турнир давомида марокашликлар мудофаасида феноменал даражада ўйин кўрсатишганди, лекин амалдаги жаҳон чемпионларига қарши ҳал қилувчи баҳсда ёрдам бера олмайдиган бўлишди.

Диде Дешам учун эса барчаси идеал даражада эди. Французлар ҳам асосий таркибнинг бир қатор футболчиларига таяна олмасди: Упамекано ва Рабио соғлиқ билан боғлиқ муаммолар туфайли заявкадан четда қолишди. Аммо кадрлар бўйича жиддий йўқотишларга қарамай европаликлар жамоаси захира ўриндиғи етарлича кенг.