12:52 / 10.12.2022
4075

Пул ўтказмаси учун ҳақ тўлаш хизмати нархи йил бошидан буён қанчага ошгани айтилди

Пул ўтказмалари учун ҳақ тўлаш хизматлари бир ойда ўртача 0,7 фоизга ошган.

2022 йил ноябрь ойида пул ўтказмалари учун ҳақ тўлаш хизматлари нархлари октябрь ойига нисбатан, яъни бир ойда ўртача 0,7 фоизга ошган.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, пул ўтказмалари учун ҳақ тўлаш хизматлари нархлари йил бошидан буён ўртача 3,2 фоизга ошган.

Пул ўтказмалари учун ҳақ тўлаш хизматлари нархлари ўтган йил мос ойига нисбатан, яъни йиллик нисбатда ўртача 4,2 фоизга ошгани кузатилган. 

2022 йил ноябрь ойида молиявий хизматлар нархлари октябрь ойига нисбатан, яъни бир ойда ўртача 0,2 фоизга ошган.

Top