“Маҳаллий вакиллик органлари тўғрисида”ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.

Маҳаллий вакиллик органлари раҳбари ва мансабдор шахслари давлат органларида ҳамда бошқа ташкилотларда ҳақ тўланадиган лавозимни эгаллашлари мумкин эмаслиги қайд этилмоқда.

Халқ депутатлари Кенгашларида доимий асосда ишловчи депутатлар корпусидан иборат қўмиталар ташкил этилиши таклиф этилмоқда, бунда:

  • халқ депутатлари Кенгашларининг қўмиталари сессия муҳокамасига киритиладиган масалаларни дастлабки тарзда қараб чиқиш ва тайёрлаш, Кенгаш қарорларини ва Ўзбекистон қонунчилик ҳужжатларини рўёбга чиқариш учун кўмаклашиш мақсадида Кенгаш ваколати муддатига доимий асосда ишловчи 1 нафардан депутатлар раҳбарлик қиладиган тарзда тузилиши;
  • халқ депутатлари Кенгаши раиси ва унинг ўринбосари Кенгашнинг қўмиталари таркибига сайланиши мумкин эмаслиги;
  • ҳар бир халқ депутатлари Кенгашларида камида 5 тадан қўмиталар ташкил этилиши;
  • қўмиталарга сайланган депутатларнинг сони Кенгаш умумий депутатлари сонининг 1/5 қисмидан ошмаслиги;
  • қўмиталарнинг аъзолари Кенгаш раисининг тақдимига биноан депутатлари умумий сонининг кўпчилик овози билан сайланиши таклиф этилмоқда.