Ўзбекистон | 12:15 / 17.01.2023
4651
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон президенти махсус вакили ва Россия элчиси Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди

Ўзбекистон президентининг махсус вакили ва Россия элчиси Афғонистондаги вазиятни ҳал қилиш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларни муҳокама қилди.

Фото: Dunyo

Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев бугун Россия элчиси Олег Мальгинов билан учрашди

Суҳбат чоғида минтақавий хавфсизлик масалалари, жумладан, Афғонистондаги воқеалар ривожи, шунингдек, ушбу мамлакатдаги вазиятни ҳал қилиш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатлар муҳокама қилинди.

Афғонистон масаласига бағишланган турли ташаббус ва платформалар доирасида бўлажак халқаро тадбирлар юзасидан ҳам ўзаро фикр алмашилди.

Мавзуга оид