11:15 / 25.01.2023
19198

Навоийда қурилаётган Марказий Осиёдаги энг йирик ШЭС учун ускуналар махсус транспортда олиб келиняпти

Навоий вилоятида қурилаётган Марказий Осиёдаги энг йирик шамол электр станцияси учун ускуналар махсус транспорт воситаларида олиб келинмоқда.

Фото: Энергетика вазирлиги

Бирлашган Араб Амирликларининг «Масдар» компанияси томонидан Навоий вилоятининг Томди туманида қуввати 500 МВт бўлган шамол электр станцияси қурилмоқда.

«Масдар» ва Хитойнинг «Голдвинд» компаниялари ўртасида Навоий вилояти Томди туманида қурилаётган шамол электр станцияси учун 111 та турбинани етказиб бериш бўйича шартнома имзоланган. Шунга кўра, Хитойнинг Ланчжоу шаҳридан Ўзбекистонда қурилаётган шамол электр станцияси учун шамол генератори ва турбиналари махсус транспорт воситалари орқали олиб келинмоқда.

Мазкур электр станция жорий йил якунида ишга туширилади ва у Марказий Осиёдаги энг йирик шамол электр станцияси бўлиб ҳисобланади.

Фото: Энергетика вазирлиги

Станция тўлиқ ишга туширилгач, йилига 1 млрд 800 млн кВт-соат электр энергияси ишлаб чиқарилади. Бунинг натижасида йилига 540 млн куб метр табиий газ тежалишига эришилади ва атмосферага 720 минг тонна зарарли газлар чиқиши олди олинади.

Top