11:22 / 31.01.2023
6490

Ўзбекистон-Тожикистон давлат чегарасининг лойиҳа демаркацияси муҳокама қилинди

23-30 январь кунлари Душанбе шаҳрида Тожикистон-Ўзбекистон қўшма демаркация комиссияси ишчи гуруҳлари навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон-Тожикистон давлат чегараси лойиҳа демаркация чизиғидан ўтказиш масалалари, демаркация хариталарини яратиш технологик жараёни муҳокама қилинди.

Музокаралар доирасида Ўзбекистон-Тожикистон ва давлат чегаралари алоҳида участкаларида дала ўрганиш ҳам ўтказилди.

Тадбир якунида тегишли баённома имзоланди. Навбатдаги учрашув Ўзбекистон ҳудудида бўлиб ўтади.

Top